Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПЕК) 2040 йилга келиб, бир баррель нефтнинг нархи 160 долларга ошишини кутмоқда. Бу ҳақда Rambler News Service берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Шу билан бир вақтда, дунёнинг нефтга бўлган талаби 20 фоизга ошади.
Ташкилотнинг ҳисоботида таъкидланишича, беш йилдан кейин бир баррель нефтнинг нархи 80 долларга етиши мумкин. Углеводородларга бўлган эҳтиёжнинг тобора ўсиб бориши сабабли, ОПЕК соҳага бўлган инвестицияларнинг ҳажмини 10 триллион долларга кўпайишини кутмоқда. Шундан 7,2 триллион доллар нефть қазиб олувчи секторга сарфланиб, қолган маблағлар қайта ишлаш ва етказиб беришга ажратилади. Инвестицияларнинг асосий қисми ОПЕКга аъзо бўлмаган давлатлар зиммасига тўғри келиб, унинг йиллик ҳажми тахминан 250 миллиард доллар атрофида бўлади.
Изоҳ (0)