Сиднейдаги Халқаро таом фестивали ташкилотчилари бир неча йил аввал ноодатий реклама кампаниясини уюштирди. TravelAsk хабарига кўра, ташвиқот ишлари доирасида бир қатор давлатларнинг байроқлари ушбу мамлакатларда энг кўп истеъмол қилинадиган таомлардан тайёрланди.
Рекламачилар меҳнати маҳсули ҳақиқатан фантастик ва креатив кўриниш олди. Бундан ташқари, мазкур ажойиб байроқларга назар солиб, келаси сафар овқат масаласида қайси мамлакатга ташриф буюришни режалаштириш ҳам мумкин.АҚШ
Кетчуп ва горчицали хот-доглар.Франция
Мовий пишлоқ, бри пишлоғи ва узум.Италия
Райҳон, спагетти ва помидорлар.Ҳиндистон
Карри товуғи, гуруч, чеера тҳоран ва нон.Вьетнам
Карамбола, личи, рамбутан.Бразилия
Банан япроғидаги маракуйя, ананас ва лайм.Греция
Фета (анъанавий юнонча пишлоқ) ва зайтун доначалари.Япония
Гуручли хом тунец.Ливан
Помидор ва петрушкали пита.Жанубий Корея
Соусли пибимпап.Австралия
Гўштли пирог.Хитой
Питайядаги карамбола.Таиланд
Кокосдаги кўк қисқичбақа мазали чили соуси билан.Индонезия
Ўткир таъмли карри ва гуруч.Туркия
Шарқона ширинликлар.Швейцария
Гўшт бўлаклари устидаги Швейцария пишлоғи.Испания
Гуручдаги чоризо колбасачалари.Буюк Британия
Қаймоқ ва мураббо билан безатилган скон (британча нон).
Изоҳ (0)