Индонезия соҳилларида паромнинг чўкиб кетиши оқибатида, қурбонлар сони етти кишини, бедарак йўқолганлар эса камида 70 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда DPA агентлиги берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Ҳодиса Индонезиянинг марказидаги Сулавеси ороли яқинида содир бўлди. Кема Колака портидан чиқиб Жанубий Сулавесига қараб йўл олган эди. Паромнинг бортида экипаж билан бирга 122 нафар йўловчи бўлганлиги таъкидланмоқда. Аввалроқ, қутқариш хизмати томонидан уч кишининг жасади топилганлиги маълум қилинган эди.
Бундан ташқари, 22 декабрь, сешанба куни қутқарувчилар тирик қолганлардан яна икки кишини топганлиги хабар қилинди. Натижада, қутқарувчилар жами 41 нафар йўловчини қутқаришга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)