АҚШнинг Россиядаги элчихонаси матбуот котиби Уильям Стивенс Вашингтон Россия юридик ва жисмоний шахсларининг санкция рўйхатини кенгайтирмаганлиги, фақат аввалгисига аниқлик киритганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Бу нормал жараён. Чунки юридик шахслар чекловларни айланиб ўтиб, санкция таъсир доирасидан чиқишга уринмоқда. Чекловчи чораларимизнинг самарадорлигини ошириш учун биз вақти-вақти билан ушбу рўйхатни аниқлаштириб туришимиз зарур», — деди Стивенс.
Унинг сўзларига қараганда, АҚШ ушбу ҳаракатни санкция қўллаш жараёнининг давомий босқичи деб ҳисоблаб, бунинг учун кескинликни кучайтиришга сабаб кўрмайди.
Аввалроқ Америка ҳукумати Россияга қарши санкцияларнинг янги рўйхатини тасдиқлаганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)