Максим Галкин самимий интервью бериб, Алла билан биргаликдаги турмуши ва уларнинг илк учрашуви ҳақида айтиб берди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар қилмоқда.
«Биз бир-биримизни севамиз. Алла кетганда, ёки мен ўзимнинг гастролларим билан кетганимда, уйда қолган киши уйимизнинг аввалгидагидек бўлмай қолганлигини ҳис эта бошлайди. Биз бир-биримизнинг ажралмас қисми бўлиб қолдик ва шундай бўлдики бизнинг барча фарқли жиҳатларимиз бир-бирига мос тушди. Ахир ўртамизда деярли синашиш даври бўлмаган. Бизни тақдир учраштирди. Кўп йиллар олдин, мен Аллани бирга рақс тушишга таклиф этдим ва ҳаммаси шундан бошланди», ― деди Галкин.
Шунингдек, Максим «Биз 14 йил биргамиз ва бу ажойиб. Асосийси – биз бир-биримиздан чарчамаймиз. Мен унинг орзусидаги эркак тимсолига жавоб бера олдим. Алла кўзойнак таққан, ақлли ва камтарин ― худди менга ўхшаган зиёлиларни севади», ― дея маълум қилди.
Изоҳ (0)