Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров хавфсизлик камарини тақмасдан автомобиль ҳайдаганлиги учун Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси ходимлари томонидан жаримага тортилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Жаримага тортиш учун Қодировнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаган видеоролик сабаб бўлди.
«Дунёда идеал одамлар йўқ, бироқ биз шунга ҳаётимиз давомида интилишимиз лозим. Афсуски, хатолар менда ҳам учраб туради. Кимдир видеода рулда хавфсизлик камарини тақмасдан ўтирганлигимни пайқабди. Бу ҳолат Чеченистон Республикаси ИИВ ЙҲХДИ бошқармаси бошлиғи Шамхан Денилхановга маълум бўлгандан сўнг, полковник бунга тезкорлик билан чора кўрди. Баённома тузилиб, жарима белгиланди. 21 декабрь, душанба куни мен уни албатта тўлайман. Полковник мени важларимни тинглаб ҳам ўтирмади. Қоидани буздингми, жарима тўла, муҳокамани кейин қиламиз, деди у», — деб ёзди Қодиров Instagram’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)