Россия президенти Владимир Путин видеокамера совға қилган карелиялик ўқувчи қиз Карелия парламентининг вице-спикери, «Справедливая Россия» партиясининг ҳудудий бўлинма раҳбари Ирина Петеляеванинг қариндоши эканлиги аниқланди. Бу ҳақда FlashNord берган маълумотларга асосан «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Ўқувчи қиз Ирина Никитенкова Ирина Петеляеванинг турмуш ўртоғининг жияни бўлганлиги учун, унинг қариндоши бўлиб ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин карелиялик 10 ёшли ўқувчи қиз Ирина Никитенковага видеокамера совға қилган эди.
Изоҳ (0)