Филиппин вакиласи Пия Алонсо Вуртсбах «Олам гўзали — 2015» танловининг ғолибаси бўлди. Бу ҳақда Fox телеканали берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Бошловчининг хатоси туфайли тож Колумбия вакиласига берилиб, унда бир неча дақиқага қолиб кетди. Кейинчалик, ҳақиқий ғолиба эълон қилиниб, у 26 ёшли Вуртсбах бўлиб чиқди. Филиппин-немис миллатига мансуб модель Германияда таваллуд топган.
Ғолибага тожни 2014 йилги «Олам гўзали» колумбиялик Паулина Вега топширди.
Унвон учун 80 мамлакат вакилалари куч синашди. Вице-гўзал унвони Колумбия вакиласи Ариадна Гутиерега берилиб, иккинчи вице-гўзал унвони америкалик 27 ёшли Оливия Жорданга насиб қилди.
Изоҳ (0)