Молдова президенти Николай Тимофти бош вазир лавозимига тадбиркор Ион Стурзанинг номзодини қўйди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Президентнинг 21 декабрь, душанба куни кечқурун эълон қилинган фармонига мувофиқ, Стурза 15 кун муддат ичида ҳукуматнинг таркиби ва фаолият режасини парламентга тасдиқлаш учун тақдим этиши керак.
Ион Стурза 55 ёшда бўлиб, у Молдованинг энг бадавлат фуқароси ҳисобланади. Forbes нашрининг маълум қилишича, Стурза қарийб 100 миллион еврога яқин мол-мулкка эга. У 1999 йилнинг февраль ойидан ноябрь ойигача Молдаванинг бош вазири лавозимида фаолият кўрсатган.
Маълум қилинишича, собиқ бош вазир Влад Филат коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланиб, қамоққа олингандан кейин икки ҳафта ўтгач, 29 октябрда истеъфоқа чиқарилган эди.
Изоҳ (0)