Папуа-Янги Гвинея аҳолиси денгиз тошбақасини ов қилиш билан шуғулланиб келади. Шу билан бирга, тутиб олинган жониворларни харид қилиб, уларни денгизга қайтариб қўйиб юборадиган одамлар ҳам бор. Бу ҳақда Twizz хабар қилмоқда.
Шундайлардан бири Марк исмли шахс бозорда иккита катта тошбақани 50 долларга харид қилди ва йўлдан 5 километр узоқликда озодликка қўйиб юборди.
Маълум қилинишича, Марк ўзининг ходими билан биргаликда ҳозирга қадар ўнта тошбақанинг ҳаётини сақлаб қолди.
Денгиз тошбақасининг еттита тури йўқолиб кетиш арафасида турибди. Шунга қарамасдан, айрим ҳудудларда бу жониворларга ов қилиш қонун билан тақиқланмаган.
Изоҳ (0)