Сингапурдаги Чанги аэропорти жаҳоннинг энг яхши ҳаво бандаргоҳи сифатида мунтазам равишда мукофотларни қўлга киритади. TJournal’нинг хабар беришича, 2015 йил май ойида ушбу аэропорт Британиянинг Sky Trax консалтинг компанияси танловига кўра, The World’s Top 100 Airports рейтинги пешқадамига айланди, шунингдек, Tech Insider танлови бўйича жаҳоннинг энг инновацион аэропортлари ўнлигига кирди.
Чанги аэропортининг ўз бассейни, кактус ва орхидеялар боғи, кинотеатри ва кўнгил очиш мажмуаси бор. Кўнгил очиш мажмуасида бепул ўйинлар ўйнаш мумкин, у ерда доимий тарзда кўргазмалар уюштирилади, кўргазмаларда жаҳонга машҳур рассомларнинг ижодий ишлари ҳам намойишга қўйилади.
Бир финжон қаҳва учун Starbucks ёки бошқа бир қаҳва тармоғини танлаш керак бўладиган жаҳоннинг аксарият аэропортларидан фарқли ўлароқ, Чангида энг майда деталларга ҳам катта эътибор қаратилади.
Парвозлар оралиғида ёки Чангидаги рейс кечиккан вақтда махсус ҳордиқ хоналарида дам олиш мумкин. Бу хизмат тахминан 49 долларга тушади.
Бундай хонада йўловчига нафақат каравот, балки телевизор ва розетка ҳам тақдим этилади.
Брон қиймати егуликни ҳам ўз ичига олган.
Ҳожатхонада унитаз, душ, раковина ва фен бор.
Бу хоналар The Haven дам олиш зонаси ичида жойлашган. У ерда ҳордиқ чиқариш ҳақи соатбай тўланади — икки соатлик дам олиш учун тахминан 25 доллар тўлаш керак бўлади.
У ерда ўриндиққа жойлашиб, ичимликлар ичиш мумкин — уларнинг нархи ҳам хизмат ҳақи ичида.
Чанги аэропорти раҳбарияти йўловчилар учун мўлжалланган кўнгилочар тадбирлар рўйхатини мунтазам янгилаб туради. Масалан, бир муддат аввал аэрпорт ҳудудида Москвага ва Россиядаги сайёҳликка бағишланган кўргазма олдида қурилган яхмалак фаолият олиб борди.
Чангида доимий арт-объектлар ҳам бор — Kinetic Rain улардан бири. Биринчи терминалда жойлашган бу инсталляцияда 1216 бронза деталларидан ёмғир томчиларига ўхшаш манзара ҳосил қилинган.
2012 йили америкалик рассом Курт Веннер аэропорт буюртмасига асосан терминалларнинг бирида полга 3D-сурат чизганди.
Чангидаги орхидеялар боғида мазкур гулнинг 30 дан ортиқ тури ўсади.
Аэропорт деворларида жойлашган жаҳондаги дастлабки капалаклар боғида мингга яқин тропик капалаклар яшайди.
2015 йил ноябрида All Nippon Airways компанияси Чанги аэропортида «Юлдузлар жанги» олами асосида безакланган Boeing 787 самолёти тақдимотига бағишланган медиа-тур ўтказди.
Империя штурмчилари либосидаги актёрлар ҳақиқий ўлчамдаги X-Wing қирувчиси ўрнатилган бино бўйлаб ҳаракат қилди.
Янги йил байрами арафасида Чангида доимий равишда байрам ярмаркалари ташкил этилади.
TJournal Сингапур аэропортидаги кундалик ҳаёт акс этган саёҳатчиларнинг яна бир неча суратларни тўплади.
Изоҳ (0)