Боливияда юк ташувчи автомашина ва автобуслар иштирокида юз берган иккита йирик автоҳалокат натижасида камида олти киши ҳалок бўлиб, 46 нафар киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда маҳаллий полиция берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, иккала автоҳалокат ҳам Кочабамба ва Санта-Крус шаҳарлари ўртасидаги трассада рўй берган. Аввал йўловчи ташиш автобусининг ағдарилиши оқибатида 22 нафар киши жароҳат олди. Кейинчалик шу жойда яна бир автобуснинг юк ташувчи автомашина билан тўқнашганлиги сабабли олти киши ҳалок бўлиб, 24 киши жароҳат олди.
Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинмаслиги, йўлларнинг талабга жавоб бермаслиги Боливияда йилига ўртача минг кишининг ўлимига ва яна 40 минг кишининг тан жароҳати олишига сабабчи бўлмоқда.
Изоҳ (0)