Хитой пойтахти Пекинда заҳарланган ҳаво туфайли экологик хавфлиликнинг энг юқори ― «қизил» даражаси яна бир марта жорий қилинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Шаҳар ҳукумати барча мактаб ва фабрикаларнинг фаолиятини тўхтатиш ва шахсий автомашиналарнинг ҳаракатини чеклаш ҳақида қарор қабул қилди.
19 декабрь, шанба куни ҳаво таркибидаги зарарли моддаларнинг концентратсияси бир куб метрга 260 микрограммни ташкил этиб, куннинг иккинчи ярмида бу кўрсаткич 140 мкг/м3 га тушди.
Юқори хавфлилик даражаси 22 декабрга қадар амалда бўлади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одамнинг соғлиғига хавфли бўлмаган ҳавонинг зарарланиш миқдори 25 мкг/м3 кўрсаткичдан ошмаслиги керак, деб ҳисоблайди.
Заҳарли ҳавонинг асосий қисми қўшни саноатлашган ҳудудлардан келаётганлиги сабабли Пекин иқлимининг заҳарланишига қарши курашиш ишлари мураккаблашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Пекинда ҳавонинг ифлосланганлиги туфайли экологик хавфлиликнинг энг юқори – «қизил» даражаси икки марта эълон қилинганди.
Изоҳ (0)