Франциянинг Air France авиакомпанияси самолёти бортида топилган шубҳали буюм ҳақиқатан ҳам портловчи қурилма бўлиб чиқди. Бу ҳақда The Independent нашри берган маълумотларга асосан «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Портловчи мослама Кениянинг Ҳарбий-денгиз кучлари ҳарбийлари томонидан аэропортдан узоқда, хавфсиз бўлган жойда портлатиб юбориш учун олиб кетилди. Бундан ташқари, мамлакатнинг хавфсизлик хизмати вакиллари икки нафар шубҳали бўлиб кўринган йўловчини сўроққа тутган. Аэропорт ҳудуди ўраб олиниб, парвозлар вақтинча тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, Air France авиакомпаниясига тегишли Boeing 777 самолёти, лайнер ҳожатхоналарининг бирида шубҳали буюм топилганидан сўнг, Кениянинг Момбаса шаҳри аэропортига фавқулодда қўнган эди.
Изоҳ (0)