Пекин ҳукумати 18 декабрь, жума куни ҳаво сифатининг яқин уч кун ичида ёмонлашуви муносабати билан огоҳлантиришнинг «қизил» даражасини эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Таъкидланишича, рангли шкала жорий этилгандан сўнг, «қизил» даража иккинчи марта эълон қилинмоқда. Биринчи марта экологик хавфлиликнинг энг юқори – «қизил» даражаси 6 декабрь куни бир неча кунга жорий этилган эди.
Пекин метеорология хизматининг эълонида ушбу даврда аҳолига автомобиллардан фойдаланиш тақиқланганлиги маълум қилинди. Шунингдек, улар мактаблардаги ўқув-машғулотларини бекор қилишни таклиф қилмоқда.
Изоҳ (0)