«Челси» раҳбарияти «Бавария» бош мураббийи Пеп Гвардиолага келгуси мавсумнинг бошидан жамоага раҳбарлик қилиш таклифи билан мурожаат қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Гвардиола Англияда, жумладан «Челси»да ишлашга қарши эмас, бироқ унинг бир шарти борлиги маълум қилинмоқда. Испаниялик мураббий жамоага ўн нафар янги футболчини олишни талаб қилди. «Челси» раҳбарияти унинг бу талабига қандай муносабат билдирганлиги маълум қилинмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Челси» футбол клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилганлиги маълум қилинган эди. Голландиялик мутахассис Гус Хиддинк «Челси»ни мавсум охиригача бошқарадиган бўлди.
Изоҳ (0)