Бир ҳафтага яқин Ливияда бўлган Америка махсус топшириқли бўлинмасининг жангчилари Ливия томони талабига кўра, мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Пентагон вакилининг маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Аввалроқ Ливия Ҳарбий-ҳаво кучларининг Facebook’даги саҳифасида милтиқлар билан қуролланган фуқаролик кийимидаги бир гуруҳ эркакларнинг сурати пайдо бўлган эди. Пентагон вакили уларнинг айнан Америка махсус топшириқли бўлинмаси жангчилари эканлигини тан олди.
У АҚШ ҳарбийлари Ливияга «ҳукумат билан келишувга асосан» келганлигини таъкидлади.
«Америкалик ҳарбий хизматчилар Ливия миллий армиясидаги ҳамкорлари билан алоқаларни кенгайтириш ҳамда муносабатларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш учун 14 декабрь куни Ливияга етиб келган эди. Бироқ улар Ливияга келгандан сўнг, маҳаллий хавфсизлик кучлари вакиллари уларнинг кетишини талаб қилди. Можаро юзага келишининг олдини олиш учун америкаликлар мамлакатни тарк этди», — дейди ҳарбий мансабдор.
Изоҳ (0)