АҚШ Киноакадемияси томонидан «Чет тилидаги энг яхши фильм» йўналишида «Оскар» мукофотига талабгор бўлиш имкониятини қўлга киритган фильмларнинг шорт-листи тақдим этилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Мукофотга даъвогарлар орасидан Бельгия (Жако Ван Дормелнинг «Энг янги васият» фильми), Колумбия (Сиро Герранинг «Илон қучоғида» фильми»), Дания (Тобиас Линдхольмнинг «Уруш» фильми), Германия (Жулио Риччиареллининг «Ёлғон лабиринти» фильми), Иордания (Нажи Набу Аварнинг «Мағрурлик» фильми), Франция (Дениз Гамзе Эргювеннинг «Мустанг» фильми), Венгрия (Ласло Немешнинг «Саулнинг ўғли» фильми), Ирландия (Пэдди Бретнэкнинг «Вива» фильми) ва Финляндия (Клаус Хярёнинг «Қиличбоз» фильми) мамлакатларининг фильмлари танлаб олинган. Россиялик режиссёр Никита Михалковнинг «Офтоб уриши» кинофильми рўйхатга кирмади.
«Оскар» мукофотининг якуний номзодлари 2016 йил январь ойида эълон қилинади. Тақдирлаш маросими эса 2016 йил 28 февраль куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)