Сурия президенти Башар Асад оиласининг дўсти Сулейман Франже Ливан президентлиги учун сайловларда номзод сифатида иштирок этишини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Франже сайловларда ўз номзодини қўйишини маҳаллий телевидениега берган интервьюсида маълум қилган. Бироқ унинг номзоди қўйилганлиги ҳозирча расман эълон қилинмаган.
Сулейман Франже-кичкина – Ички ишлар вазирлигининг собиқ вазири, мамлакатнинг собиқ президенти Сулейман Франженинг набирасидир. Унинг Асад оиласи билан дўстона муносабатлари болаликдан, Ливаннинг марҳум президенти Франже набираси билан суриялик ҳамкасби Ҳафиз Асадни кўриш учун Дамашққа ташриф буюрган кезларда бошланган.
Аввалроқ ОАВ Ливан президентлиги учун сайловлар 2016 йилнинг 7 январига кўчирилганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)