Россия президенти Владимир Путин матбуот анжуманида коррупция можароси туфайли ишдан четлаштирилган Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Йозеф Блаттерга Нобель Тинчлик мукофоти беришни маслаҳат берди. Бу ҳақда Meduza хабар қилмоқда.
Йозеф Блаттернинг маълум қилишича, ФИФА маъмуриятининг уни таъқиб қилишига 2018 ва 2022 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун Россия ва Қатар танланганлиги сабаб бўлмоқда. У бу давлатлар чемпионатда мезбонлик қилиш ҳуқуқини ҳалоллик билан қўлга киритганлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Йозеф Блаттер Weltwoche журнали версиясига кўра йил швейцариялиги деб аталган эди.
Изоҳ (0)