Сингапур бўғозида юк ташувчи кема танкер билан тўқнашиб кетгандан сўнг, чўкиб кетди. Натижада олти киши бедарак йўқолди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ҳодиса Индонезия сув ҳудудида, Батам оролидан 11 километр шимоли-ғарбда юз берди. Антигуа ва Барбуда байроғи остида ҳаракатланаётган юк кемаси дизель ёқилғиси, танкер эса кимёвий маҳсулотлар олиб кетаётган эди.
Экипаж аъзоларининг олти нафари қутқарилди, яна олти нафарини қидириш ишлари давом этмоқда.
Сингапур денгиз ва порт бошқармасининг маълум қилишича, кимёвий маҳсулотлар олиб кетаётган танкерга арзимас зарар етган.
Изоҳ (0)