Россиянинг Твер шаҳрида яшовчи эркак Қизил майдонда ўзига ўт қўйишга уринди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органдаги манбасига таяниб «Интерфакс» хабар беради.
Маълум қилинишича, 16 декабрь, чоршанба куни тонгда Қизил майдондаги яхмалакка Тарихий музей томондан кириш қисмида эркак ўзининг устидан бензин қуйиб, ҳеч қандай талаб билдирмасдан, ўзига ўт қўйган.
Полициячилар оловни ўчириб, тез ёрдамни чақирган. Шифокорлар танасининг тўққиз фоизи куйган жабрланувчини касалхонага ётқизди.
Унинг ёнидан калтаклаш учун қўзғатилган жиноят иши юзасидан психиатрик экспертизадан ўтиш ҳақидаги суд қарори топилган.
Изоҳ (0)