Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Молдова терма жамоаси Ўзбекистон билан БААда ўртоқлик учрашуви ўтказишдан бош тортди. Бу ҳақда Молдова футбол федерацияси вице-президент Ион Тестемицану «Moldfootball.com» сайтига хабар берди, деб ёзади «Stadion.uz».

Фото: ЎФФ матбуот хизмати

Фото: ЎФФ матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Молдова терма жамоалари 9 февраль куни Туркияда ўртоқлик учрашувини ўтказишни келишиб олган, бироқ ЎФФ ўйинни БААга кўчиришни сўраганди.

«Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини БААда ўтказиш таклифини билдирди. Лекин битта ўртоқлик учрашуви учун у ерда йиғин ташкил қилиш бизга қимматга тушади. Шу боис рад жавобини бердик.

Иккинчи ўртоқлик ўйини ҳам бекор бўлди. Руминия ҳам Туркиядаги йиғинни бекор қилиб, Испанияга йўл оладиган бўлди. Февраль ойида йиғин ўтказиш бўйича ўзимизда ҳам муаммо юзага келди. ФИФА куни бўлмагани учун футболчиларнинг ўзлари ҳам февраль ойида клуб сафида бўлишни хоҳлади. Агар иккита ўртоқлик ўйини ташкил қила олганимизда, йиғин ташкил қилсак бўларди, битта ўйин учун футболчиларни йиғишдан маъно йўқ.

Ҳозирда эса март ойи учун рақиблар қидиряпмиз ва деярли топдик. Бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз», — дейди Тестемицану.

Изоҳ
Асосий янгиликлар