Франциянинг соҳил қўриқчилари томонидан 2,4 тонна кокаин гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган ва Молдова байроғи остида ҳаракатланаётган тижорат кемасининг грузиялик капитан бошчилигидаги экипажи ушлаб қолинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Капитаннинг ўғли Бадри Беридзе Георгийнинг таъкидлашича, унинг отаси ёлланиш асосида бу рейсга чиққан бўлиб, гиёҳвандлик воситасидан умуман хабари бўлмаган. Кема Туркиядан чиқиб Польшага сузиб кетаётганда, Франциянинг ҳудудий сувларида қўлга олинди. Чегарачилар томонидан тинтув ўтказилганда, кеманинг корпусида жуда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари яшириб қўйилган махфий жой аниқланган.
Грузиянинг Франциядаги элчихонаси вакиллари воқеадан хабардор бўлиб, ҳибсга олинган капитанга ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)