«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида «Гуанчжоу Эвергранд» дарвозасига учта гол киритди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Луис Суарес ушбу голлари билан 2000 йилда ташкил этилган мусобақада хет-трик қайд этишга муваффақ бўлган илк футболчига айланди. Шунингдек, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида гол уришга муваффақ бўлган илк уругвайлик ўйинчи ҳам бўлди.
1962 йилда бўлиб ўтган учрашувларнинг эскича шаклида «Сантос» ҳужумчиси Пеле учта гол киритган эди.
Эслатиб ўтамиз, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида «Барселона» клуби Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клубига қарши майдонга тушиб, йирик ҳисобда ғалабага эришди.
Изоҳ (0)