Россиялик хонанда Алла Пугачёва Максим Галкин билан бирга истиқомат қиладиган ҳашаматли уйида ўз стилисти Алишер билан бирга фотосессия уюштирди. «Сегодня.ua» хабарига кўра, Алла Пугачёва бир неча килограммга озганидан сўнг, ўз либосларини алмаштиришга қарор қилган.
Стилист Алишернинг сўзларига кўра, у Алла Пугачёва билан камида 10 йилдан бери таниш. Унинг айтишича, хонанда ўзидан ўлчам олишни, тикилаётган либосни ўзида синаб кўришни ва танланган либос қайта тикилишини ёқтирмайди.
Шу сабабли стилист Алишер машҳур хонанда учун тайёрланаётган барча либосларни вазни тўла, кўриниши Алла Пугачёваникига ўхшаш ўз тикувчисида синаб, текшириб тика бошлаган. Алла Пугачёва вазн ташлаганидан сўнг, тикувчини ҳам озишга мажбур қилган.
«Ҳозир ҳаммаси осонроқ — у ишоняпти, мен эса бемалол ўлчамларни оляпман. Пугачёва озиб, танага ёпишиб турадиган либослар кийишни бошлаяпти. Бу ҳолатда, либос кўркам кўриниши учун, ўлчам олишда ҳар бир сантиметр муҳим аҳамиятга эга», — деди Алла Пугачёванинг стилисти.
Изоҳ (0)