Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти арбитраж суди «Сбербанк» аризаси бўйича «Трансаэро» авиакомпаниясига нисбатан кузатув жараёнини ишга туширди. Шу тариқа, суд авиакомпанияни банкрот деб топиш жараёнини бошлади, деб хабар беради Meduza.
Судья «Сбербанк»нинг «Трансаэро»ни банкрот деб топиш ва ундан 442 миллион 473 минг рубль ундириш ҳақидаги талабларини асосли деб топди.
«Трансаэро»нинг кредиторлар олдидаги жами қарзи 250 миллиард рублдан ортиқдир. «Сбербанк» ва «Алфа-банк» «Откритие» банки билан биргаликда компаниянинг йирик кредиторларидан ҳисобланиб, улар компанияни банкрот деб топиш ҳақида ариза берган.
Бундан ташқари, судга «Аэрофлот» компанияси ҳам мурожаат қилган бўлиб, у «Трансаэро» йўловчиларини ташиш учун сарфланган харажатларни қоплашни талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)