Канада компанияси Пекинда тоза ҳаво жойланган баллончаларни муваффақиятли сотишга эришди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Компания раҳбарияти вакилларининг сўзларига қараганда, бу лойиҳа дастлаб ҳазил тариқасида бошланган, бироқ бутилкаларнинг биринчи партияси Хитой пойтахти истеъмолчилари орасида тезда сотилиб кетган.
Канадаликлар Хитойда сотаётган ҳаво Шимолий Америкадаги Қояли тоғлардан тўлдирилган.
The Daily Mail газетасининг маълум қилишича, дастлаб Vitality Air компанияси eBay орқали ҳаво пакетларини 0,99 доллардан сотган. Энди эса ҳажмига қараб бутилканинг қиймати 46 долларгача етмоқда. Бу 400 юанга тенг бўлиб, 2 юань атрофида турувчи минерал сувдан 200 марта қимматроқдир.
Эслатиб ўтамиз, Пекинда 6 декабрь куни ҳавонинг ифлосланганлиги туфайли экологик хавфлиликнинг энг юқори – «қизил» даражаси эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)