Германиянинг Харбург шаҳридаги муҳожирларни қабул қилиш марказида юз берган портлаш ва ундан кейин содир бўлган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Полициянинг маълум қилишича, ҳодиса 16 декабрь куни тонгда содир бўлиб, портлаш юз берганда бинода 20 нафар муҳожир бўлган. Ҳалок бўлган бир кишидан бошқа барча муҳожирлар қутқарилган.Портлаш сабаблари аниқланмоқда. Рўй берган ҳодиса олдиндан режалаштирилганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Изоҳ (0)