Россия Федерал хавфсизлик хизмати экспертлари A321 самолёти бортида теракт содир этишда фойдаланилган портловчи восита турини аниқлади, деб хабар беради «РБК».
ФХХ манбасининг маълум қилишича, октябрь ойида Синай шимолида ҳалокатга учраган «Когалимавиа» авиакомпанияси самолёти пластит ёрдамида портлатилган.
ФХХ экспертлари самолёт пластитга ўхшаш чет эл портловчи воситаси асосида тайёрланган унча катта қувватга эга бўлмаган бомба ёрдамида портлатилганлигини аниқлади.
Мутахассисларнинг фикрича, портловчи қурилма самолётнинг ўнг борти салонининг охиридаги ўриндиқлардан бирининг тагига жойлаштирилган бўлган. Портлашдан сўнг, самолёт бортида бир метрга яқин диаметрли тешик пайдо бўлган. Бу эса портловчи герметикликнинг бузилишига олиб келиб, натижада самолёт парчаланиб кетган.
Изоҳ (0)