Парижда январь ойида содир бўлган террорчилик ҳужумида гумон қилинган икки нафар киши Франциянинг шимолида қўлга олинди. Бу ҳақда BFM – TV телеканали берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳибсга олинган аёл ва эркак қурол сотиш фаолияти билан шуғулланган. Жумладан, улар Лилл шаҳри атрофида бўлиб ўтган пейнтбол мусобақаларини ташкиллаштиришга алоқаси бўлган.
Терговда таъкидлашича, қўлга олинганлар январь ойида Париж шаҳрида бир неча кишини ўлдирган Амеди Кулибалига қурол етказиб берган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Франция пойтахти Париж шаҳрида жойлашган Charlie Hebdo сатира газетаси биносида номаълум шахслар ўт очиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)