Судан жанубидаги Жанубий Дарфур вилоятида юз берган қабилалар ўртасидаги шафқатсиз тўқнашувда камида 17 киши ҳалок бўлди. Яна 30 га яқин киши яраланди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Жанубий Дарфур вилоятида ризейгат ва миссерия қабилалари ўртасида шафқатсиз тўқнашувлар юз берди. Натижада камида 17 киши ҳалок бўлди, яна 30 киши яраланди. Улардан баъзилари оғир аҳволда», — деб хабар беради Sudan Tribune нашри.
Охирги уч йил давомида қабилалар ер ва яйлов учун ҳуқуқни қўлга киритиш учун курашаётганлиги таъкидланмоқда. Маҳаллий ҳукумат можарони тартибга солишга уринмоқда, бироқ эришилган келишувлардан ҳеч бирига риоя этилмаяпти.
Изоҳ (0)