Кострома вилоятида содир бўлган ёнғин оқибатида олти киши, шу жумладан, 4 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Россия Фавқулодда вазиятлар хизмати бош бошқармаси маълум қилишича, Нерехт туманидаги Горки қишлоғида содир бўлган ёнғин тўғрисидаги хабар 14 декабрь, душанба куни соат 1:42 да келиб тушган. Ёнғиннинг кучайиши соат 2:00 да тўхтатилиб, соат 4:48 да бутунлай бартараф қилинган.
Ёниб кетган бир қаватли уйдан ҳалок бўлган олти кишининг жасади топилди.
Ёнғинни бартараф қилиш учун 30 нафар киши ва 10 та техника жалб қилинди.
Изоҳ (0)