Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Суриядаги ҳаракатларга жалб этилган россиялик ҳарбийларга нисбатан «расмий Анқаранинг ўйламасдан қилинган ҳаракатларининг ҳалокатли оқибатлари» тўғрисида Туркияни огоҳлантирди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
13 декабрь, якшанба куни Россия Мудофаа вазирлиги Туркиянинг Москвадаги элчихонаси ҳарбий-денгиз атташеси Ахмет Гюнешни чақиртирди. У билан Россия мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов суҳбатлашди.
Учрашув учун Эгей денгизидаги ҳодиса сабаб бўлди. 13 декабрь тонгида Туркия балиқ овловчи кемаси Россиянинг «Сметливий» қўриқчи кемасига яқинлашиб келган ва фақат огоҳлантирувчи ўқ узишлардан кейингина ўз йўналишини ўзгартирган.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳодисани провокация сифатида баҳолади. Вазирлик баёнотида фақат бахтли тасодиф туфайли фожианинг олди олинганлиги маълум қилинди.
Изоҳ (0)