АҚШ президенти Барак Обама ХХР раиси Си Цзиньпин билан телефонда мулоқот қилиб, Хитойнинг иқлим бўйича тузилган келишувга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Президент иқлимнинг ўзгариши масалалари бўйича АҚШ ва Хитой ўртасидаги яқин ҳамкорликнинг давом эттирилиши муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Парижда бўлиб ўтган ва иқлимга бағишланган конференция иштирокчилари иқлим бўйича глобал келишув қабул қилди. Келишувни 195 та делегация қўллаб-қувватлади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Барак Обама Париждаги иқлим бўйича глобал келишув нафақат сайёрани келажак авлод учун сақлашга ёрдам бериши, балки ҳозир яшаётган одамларни иқлим ўзгаришларининг энг қўрқинчли оқибатларидан қутқаришини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)