National Geographic 2015 танловининг энг яхши суратлари
АҚШ Миллий жуғрофия жамияти томонидан таъсис этилган National Geographic илмий-оммабоп журнали ҳар йили энг яхши фотосуратлар танловини уюштиради, деб хабар бермоқда TravelAsk.
Танлов ғолиби 10 минг доллар билан мукофотланади ва компаниянинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида меҳмон бўлиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Журнал таҳририятига йўлланган, табиат манзаралари акс этган яхши фотосуратларни қуйидаги фотожамланмада томоша қилиш мумкин.
Қуёшнинг алвон нурлари билан бўялган ажойиб манзара (Россия)
Норвегиянинг Лофотен оролларида жойлашган футбол стадионининг юқоридан кўриниши
Исландиядаги Деттифосс шаршараси — Европадаги энг қудратлиси
Швейцариядаги қор кўчкилари кўплаб инсонларнинг умрига зомин бўлади. Бироқ қутқарувчи итлар сабаб тириклайин қор остида қолганларда омон қолиш имкони бор. Бу суратни олган фотосуратчи ҳам шундай бахтли инсонлардан бири
Даҳшатли ҳайвонлар шоҳи (Жанубий Африка)
Қоядаги «эшик» орқали кираётган нур гўёки бошқа оламга олиб чиқадигандек
Изоҳ (0)