Гаагадаги халқаро жиноий суд Украина мурожаатига кўра, Россия томонидан Қримнинг аннексия қилиниши (қўшиб олиниши) бўйича жиноий иш очолмайди. Тажовуз кўринишлари, жумладан, аннексия тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳақидаги норма 2017 йилдан кучга киради. Бу ҳақда суднинг расмий вакили Фади ал-Абдулла маълум қилди, дея хабар беради «Лига».
«Украина ушбу норма кучга киргандан сўнг судга мурожаат этиши мумкинми?» деган саволга жавобан ал-Абдулла «Тажовуз билан боғлиқ тузатиш кучга киришидан аввал содир бўлган ҳодисалар суд томонидан кўриб чиқилмайди», дея жавоб берган ва айни пайтда Гаагадаги суд инсониятга қарши жиноятлар, уруш даврида содир этилган жиноятлар ва геноцид билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга эканлигини эслатиб ўтди.