Сурия президенти Башар Асад Вашингтон ва Ар-Риёд уни террорчилар билан музокаралар ўтказишга мажбур қилаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Улар Сурия ҳукуматининг террорчилар билан музокаралар олиб боришини истамоқда. Бунга ҳеч бир давлат рози бўлмаса керак, деб ўйлайман», — деди Асад.
Асад «мухолифат билан музокаралар олиб боришга тайёр эканлиги, бироқ бу айнан кимни мухолифат, деб ҳисоблашга боғлиқ эканлигини» таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)