Россия презденти Владимир Путин 10 декабрь куни USM компаниялари гуруҳининг («Металлоинвест», «Мегафон» ва Mail.ru Group) эгаси Алишер Усмонов билан учрашди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Суҳбат давомида Алишер Усмонов USM’нинг 2015 йилдаги жами даромади 700—800 миллиард рублни ташкил этганлигини маълум қилди.
«Хом ашё материалларининг халқаро нарх-навоси бир неча мартага пасайди, бу бизнинг Россия ҳудудида кўрсатаётган хизматларимиз баҳосига ҳам дахлдордир. Биз ҳажман қисқардик, лекин жорий йилда хизматларимиз сотув ҳажми 700–800 миллиард рублни ташкил этди. Бу ўтган йилгидан камроқ, бироқ юқорида таъкидлангандек, бу маҳсулот баҳоси билан боғлиқ», — деди Усмонов.
У «Металлоинвест»га қайта ишланган маҳсулотлар хом ашё маҳсулотларига қараганда кўпроқ даромад келтираётганлигини маълум қилди.
Тадбиркор ҳукумат бугунги кунда айнан экспортнинг ўсиши кузатилаётган соҳаларга кўмак беришига умид қилишини маълум қилди.
Изоҳ (0)