Россиянинг Набережние Челни шаҳрида 80 ёшли нафақахўр поликлиника остонасида травматолог шифокорни отиб ташлади, деб хабар беради Meduza.
Яраланган шифокор яқин атрофдаги касалхонага етказилди, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади.
Қотилликда гумонланувчи оз фурсат ичида қўлга олинди. Тергов тахминига кўра, нафақадаги эркак ҳассага яширилган ясама қуролдан шифокорнинг кўксига ўқ узган.
Қўлга олинган нафақахўр беш йилча аввал бармоғи шикастланганлиги туфайли травматологга мурожаат қилганлиги, бироқ зарур тиббий ёрдам олмаганлиги учун қасд олишга қарор қилганлигини полицияга маълум қилди.
Унга нисбатан «Одам ўлдириш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)