Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати бошқармаси раҳбари Игорь Конашенков Россия ҳарбий вертолётлари Грузия чегараси яқинида парвозларни амалга оширмаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.

Фото: «Вести.ru»

Фото: «Вести.ru»

«Охирги суткалар давомида Грузия чегарасига ёндош ҳудудда Россия ҳарбий вертолётлари ҳеч қандай парвозни амалга оширмади», — деди у.

Конашенков Грузия ҳарбий бошқармаси вакиллари ҳаво ҳудудининг қайси қисмига бостириб кирилганлигини кун давомида ҳатто тахминан бўлса-да маълум қилмаганлигини таъкидлади.

«Кейинроқ Россия ҳарбий вертолётининг шарпаси гўёки Мерети-Зардиаанткари қишлоғи ҳудудида кузатилганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу маълумот Мудофаа вазирлигига қайсидир маҳаллий аҳоли вакилининг ўз кўрганларини полициячига билдирганлиги натижасида маълум бўлганлиги аниқланди», — деди у.

Игорь Конашенков грузиялик ҳамкасбларига объектив назорат маълумотларига таянишни маслаҳат берди.

Эслатиб ўтамиз, 10 декабрь куни Грузия мудофаа вазирлиги мамлакат ҳаво ҳудудига Россия ҳарбий вертолётлари бостириб кирганини маълум қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади