АҚШнинг Калифорния штатида Фресно шаҳридан Бейкерсфилд шаҳар госпиталига парвоз қилаётган тиббий вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда NBC News берган маълумотларга асосан «Сегодня.ua» хабар қилмоқда.
Ҳалокат оқибатида тўрт киши, шу жумладан, учувчи, ҳамшира, фельдшер ва бемор ҳалок бўлди.
Штат ҳукумати маълум қилишича, иккала госпитал ўртасидаги парвоз қилиш вақти 10 дақиқани ташкил этади. Қидирув ишлари вертолёт экипажи билан алоқа узилгач, 30 дақиқа кейин бошланган.
Қутқарув хизмати вакиллари таъкидлашича, вертолёт Бейкерсфилднинг шимолидаги Шервуд авеню ва 65-шоссе ҳудудига қулаб тушган. Ҳалокат тафсилотларини аниқлаш билан йўловчи ташиш хавфсизлиги Миллий бошқармаси ва Федерал авиация бошқармаси шуғулланади.
Вертолётнинг ҳалокатга учраганлиги сабаблари номаълум бўлсада, мутахассисларнинг фикрича, экипаж тажрибали бўлганда ҳам об-ҳаво шароити доим хавфли омил бўлиб келган. Таъкидланишича, ҳалокат вақтида қалин туман бўлиб, шиддатли ёмғир ёғган.
Изоҳ (0)