АҚШ ҳукумати Пуэрто-риколикни Twitter ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларини таъқиб этишда айблаб, 7 декабрь, душанба куни ҳибсга олди. Бу ҳақда «Hi-Tech Mail.ru» хабар беради.
Ушбу иш интернетдаги троллинг ва таъқиб учун ҳибсга олинганлик бўйича АҚШ тарихидаги биринчи иш бўлди.
Омар Фалкон Торрес ҳукумат томонидан икки йилдан бери ўтказиб келинган операциянинг асосий гумонланувчиси бўлди. У таъқиб этиш, шахсиятнинг ноқонуний ўзлаштирилиши ва интернет фойдаланувчиларини қўрқитишда айбланди.
Полициянинг маълум қилишича, у ўзининг қурбонларига жинсий зўравонлик акс этган тасвирларни юборган, шунингдек, қўпол нутқдан фойдаланган. Ўнлаб одамлар унинг қурбонига айланган, бироқ улардан фақат саккиз нафари расмий шикоят билан мурожаат қилган. Торрес таъқиб учун Twitter’нинг 300 га яқин аккаунтидан фойдаланган.
Ушбу иш юзасидан суд жараёни 21 декабрда бўлиб ўтади, унгача Омар Фалкон Торрес қамоқда сақланади.
Изоҳ (0)