Туркия бош вазири Аҳмет Давутўғли Россия суриялик туркманларга нисбатан йўналтирилган ҳужумларни амалга ошириб, Суриянинг Латакия вилоятида этник тозалаш ўтказаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Давутўғлининг сўзларига қараганда, Россия шу тариқа Латакия ва Тартусдаги базаларини, шунингдек, Сурия ҳукумат армияси позицияларини ҳимоя қилишга уринмоқда.
Унинг таъкидлашича, Россия ИШИДга қарши курашаётгани йўқ. Бош вазирнинг фикрича, Россия авиацияси ИШИДга қарши кураш олиб бораётган Сурия мухолифатига зарба бермоқда ва бу билан террорчиларнинг кучайишига сабаб бўлмоқда.
Изоҳ (0)