Россия ТИВ вакили Мария Захарова Сурия ҳудудида «этник тозалаш»ни амалга ошираётганлиги тўғрисидаги Россияга нисбатан айбловни асоссиз ва ножўя айблов деб атади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар беради.
Аввалроқ Туркия бош вазири Ғарб журналистларига Россия Латакия шимолида этник тозалаш ўтказаётганлигини маълум қилган эди.
У, шунингдек, Россия авиаҳужумлари оқибатида миллионлаб янги қочоқлар Алепподан Латакиягача бўлган ҳудудни тарк этишга уриниши мумкинлигини маълум қилган эди.
Захарованинг сўзларига қараганда, бу баёнот Туркия раҳбариятининг ҳаётдан, реалликдан тўлиқ узоқлашганлигини англатади.
Изоҳ (0)