АҚШнинг Колорадо-Спрингс шаҳридаги оилани режалаштириш шифохонасига ҳужум қилганликда айбланган Льюис Диар судда айбига иқрор бўлди. Бу ҳақда The Gazette берган маълумотларга асосан «Газета.ru» хабар қилмоқда.
«Мен айбимга иқрорман. Суд ўтказиш керак эмас. Мен болалар учун курашдим», ― деди Диар.
Таъкидланишича, у ҳужум қилган клиникада қилинган абортларга қарши бўлган. Диар шунингдек, судьяга бу муассасада қанча бола қурбон бўлиши мумкинлигини ҳисоблаб кўришни таклиф қилди.
Колорадо-Спрингсдаги оилани режалаштириш маркази атрофида содир бўлган отишма натижасида уч киши ҳалок бўлиб, 11 киши тан жароҳати олган.
Изоҳ (0)