Туркия мамлакатда фаолият юритувчи россиялик журналистларга ишлаш учун рухсат олиш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда Meduza Туркиянинг Москвадаги элчихонаси маълумотига таяниб хабар беради.
Энди мамлакатда ишлаш учун ОАВ раҳбарининг ташриф мақсади кўрсатилган турк ёки инглиз тилидаги хатини тақдим этиш талаб этилади. Бундан ташқари, ташриф муддатлари ва йўналиши, шунингдек, журналистларнинг интервью учун ким билан учрашмоқчи эканлиги олдиндан маълум қилиниши лозим.
Элчихонанинг таъкидлашича, чет эллик журналистларга бир неча ҳафта давомида рухсат берилади.
«Туркия ҳудудида рухсатномасиз ишловчи журналистларга нисбатан турли жазо чоралари қўлланилиши мумкин», — деб маълум қилди элчихона.
Изоҳ (0)