Эроннинг жануби-шарқида содир бўлган портлаш оқибатида уч нафар полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Тасним» агентлиги берган маълумотларга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Манбада келтирилишича, портлаш Покистон билан чегарадош бўлган Систон ва Белужистон провинциясидаги Ник-Шаҳр шаҳрида юз берган.
Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)