Эрон ўрта масофа туркумидаги янги баллистик ракетани 2015 йил 21 ноябрда синовдан ўтказди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Хабар берилишича, синовлар Эрон ҳудудида ўтказилган.
Аввалроқ синов Эроннинг жануби-шарқидаги Чабахар шаҳрида, Покистон чегарасига яқин жойда ўтказилганлиги ҳақида Fox News телеканали хабар берган.
Ghadr-110 номи билан танилган ракета 1800—2000 километр масофагача учиши, ядровий заряд бериши мумкин. Эроннинг шунга ўхшаш Shahab 3 номли ракетасини 2015 йил 10 октябрда синовдан ўтказиши БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларининг жиддий норозилигини келтириб чиқарганди.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2010 йилдаги резолюцияси Эронга ҳар қандай баллистик ракета синовларини ўтказишни тақиқлайди. Тақиқ 2015 йил 14 июлда Теҳрон ва халқаро воситачилар «олтилиги» ўртасида тузилган ядровий битим амалга оширилгунча ўз кучида бўлади.
Изоҳ (0)