Франциялик олим Паскаль Котте машҳур рассом Леонардо Да Винчининг «Мона Лиза» портрети остида яна бир сурат топганлигини таъкидлади. Бу ҳақда Meduza хабар қилмоқда.
Коттенинг айтишича, у ёруғликни акс эттириш усулини қўллаб ушбу суратни ўн йил давомида ўрганди.
2004 йилда Франциянинг Лувр музейи Коттега портрет билан ишлашга рухсат бергач, у ўзи кашф қилган ва сурат қатламларини кучайтириш технологияси (Layer Amplification Method) ёрдамида бир нечта сурат олди. Бу усул суратга кучли нур йўллаб, ушбу нурнинг тасвир юзасидаги аксини ҳисоблаш имконини беради. Коттенинг таъкидлашича, у шу йўл билан «Мона Лиза» портрети остидаги суратни реконструкция қилишга муваффақ бўлди.
Реконструкцияда ёнга қараб турган одамнинг тасвири кўринади. Бундан ташқари, портретда Мона Лизанинг машҳур табассуми йўқ.
Коттенинг таъкидлашича, олинган суратдаги аёл, Да Винчи қараб чизган деб тахмин қилиб келинадиган Луиза Жерардинига ўхшамайди.
Лувр музейи Коттенинг баёнотига шарҳ беришдан бош тортди.
[embed]https://youtu.be/rF71y5L_U44[/embed]
Изоҳ (0)